Манба: «Реал» Мбаппедан буткул воз кечган. Клубда Килианни сотқин деб ҳисоблашмоқда
Пайшанба, 22 Сентябр
7156
Фото: Getty Images

 «Реал» клуби «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппе номзодидан буткул воз кечди, дея ёзмоқда El Debate.

Манба хабарига кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти франциялик ҳужумчини келажакда ҳам Мадридга таклиф этмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти ёзда «Реал»га кўчиб ўтмаган Мбаппени сотқин деб ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, Флорентино Перес ва унинг қўл остидаги ходимлар Мбаппе ва унинг вакиллари «ПСЖ»дан катта маошли шартномани олиш учун улар билан музокараларни пеш қилганини сотқинлик сифатида баҳолашган. Қолавреса, клуб жамоа мухлислари ҳам Мбаппенинг бу ишини кечирмайди, деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ, Мбаппе янги шартномага кўра «ПСЖ»нинг энг кўп маош олувчи ўйинчисига айланган бўлса-да, қачонлардир Мадрид клубида тўп суриш орзуси амалга ошишига ишонишини айтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар