Горан Пандев футболчилик фаолиятини якунлади
Пайшанба, 22 Сентябр
3080

Шимолий Македониялик таниқли футболчи Горан Пандев профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

39 ёшли ҳужумчи жорий мавсум «Парма» сафида Италия В Сериясида фаолият юритаётган эди. 

Шунингдек, Пандев фаолияти давомида «Интер», «Наполи», «Лацио», «Галатасарой», «Женоа» клублари шарафини ҳимоя қилган.

У 2010 йил «Интер» сафида А Серия чемпиони, Италия кубоги соҳиби ва Италия Суперкубогига эгалик қилганди. Шунингдек, ЕЧЛ ғолиби ва клублар ўртасидаги ЖЧда «Интер» билан ғалаба қозонганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар