Тухель қайси клубни бошқармоқчи экани маълум
Чоршанба, 21 Сентябр
25079
Фото: Getty images

«Челси» собиқ бош мураббийи Томас Тухель қайси клубни бошқаришни исташи маълум бўлди.

Bild хабарига кўра, Томас Тухелга «Бавария»ни бошқариш варианти қизиқ. Қайд этилишича, у Мюнхен клубида АПЛдаги маошидан кўра камроқ маблағга ҳам ишлашга тайёр. Тухель Лондон клубидаги фаолиятидан кейин катта танаффус олмоқчи эмас.

Немис мураббийнинг «Бавария»ни бошқариш хоҳишига қарамай, клуб раҳбарияти муваффақиятсизликларда бош мураббий Юлиан Нагельсманни айбдор сифатида кўрмаяпти ва 35 ёшли мутахассисга ишонишда давом этмоқчи.

Маълумот учун, «Бавария» Бундеслига 7-туридан кейин 12 очко билан 5-ўринда бормоқда. Клуб 30 сентябрь куни «Байер»га қарши майдонга тушади.

Аввалроқ, Тухелга «Ювентус» ва «Вест Ҳэм» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар