«Имкониятим даражасидаги ҳамма ишни қиламан». Жезус Бразилия миллий жамоасига чақирилмаганига муносабат билдирди
Чоршанба, 21 Сентябр
7562
Фото: Getty images

«Арсенал» клуби ҳужумчиси Габриэл Жезус Бразилия миллий жамоасидан таклиф олмаганига қарамай, ЖЧ-2022га боришдан умидвор.

«Бош мураббий қарорини ҳурмат қиламан, Тите ва мураббийлар штабига нисбатан ҳурматим баланд. Ҳар бир бразилиялик футболчи сингари миллий жамоамизга мухлислик қилишда ва таклифни кутишда давом этаман. Бразилия таркибидаги ҳар бир футболчи ҳурматга лойиқ. Бразилия миллий жамоасидан яна таклиф олиш учун имкониятим даражасидаги ҳамма ишни қиламан. 

ЖЧ-2022? Қатардаги мундиалга боришдан умидимни узмайман, ишлашда, ўсишдан тўхтамаслик муҳим», - дея Жезуснинг сўзларини келтирган ESPN.

Маълумот учун, 25 ёшли Жезус Бразилия миллий жамоасига 2016 йилда дебютини ўтказган эди. У миллий жамоада жами 56 ўйинда 19та гол ва 13та ассистга муаллифлик қилган. 

Янги мавсумни «Арсенал»да бошлаган Габриэль АПЛда 7 ўйинда 4та гол киритишга улгурди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия 23 сентябрь куни Ганага қарши майдонга тушса, 27 сентябрь куни Тунисга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар