Фабио Каннаваро - «Беневенто» бош мураббийи
Чоршанба, 21 Сентябр
2334

«Ювентус» ва Италия миллий жамоаси собиқ ўйинчиси Фабио Каннаваро Италия чемпионатида иш бошлади.

Каннаваро В Серия иштирокчиси «Беневенто» бош мураббийи этиб тайинланди. Клуб хабарига кўра, мураббий билан 2024 йилга қадар шартнома имзоланган. Клуб Каннаварони 22 сентябрь куни таништиради. 

Маълумот учун, Каннаваро бунгача Осиёда фаолият юритиб, «Ал-Аҳли», «Гуанчжоу Эвергранд», «Ан-Наср» ва «Тяньцзинь Цюаньцзянь» клубларини бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи Хитой миллий жамоаси бўлиб, у 2019 йил Хитойни тарк этганди.

«Беневенто» В Серияда 6-турдан кейин 7 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар