Марко Верратти жароҳати сабаб Италия миллий жамоасининг Миллатлар Лигасидаги бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади.
«ПСЖ»нинг хабар беришича, яримҳимоячига чап болдир мушагида кўкариш ва чуқур гематома ташхиси қўйилган. У «Лион»га (1:0) қарши ўйинда жароҳат олганди. Шу муносабат билан Марко клубда тикланади ва миллий жамоага бормайди. Унинг тикланиш вақти кейинроқ маълум қилинади.
Италияликлар бош мураббийи Роберто Манчини ҳам яримҳимоячининг жароҳатини тасдиқлади: «Верратти ўйнай олмайди. У жароҳат олди, ҳатто юра олмайди. Эҳтимол, Фраттезини чақириб кўрамиз.
Тоналида, менимча, жиддий муаммо йўқ, Пеллегринининг аҳволи бугун ёки эртага баҳоланади, Политано эса тўлиқ соғлом», — деди мураббий.
Италия 23 сентябрда Англия, 26 сентябрда Венгрия билан ўйнайди.