Симеоне: «Менга «Реал» каби яхши ҳимояланадиган ва қарши ҳужумларга ўтадиган жамоалар ёқади»
Душанба, 19 Сентябр
7194
Фото: Getty Images

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига 6-турида «Реал»дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Реал» яхши ҳимояланадиган ва қарши ҳужумларда жазолайдиган жамоа. Бу жамоа катта кучга эга.

Улар ўз имкониятларилан фойдаланишди ва биз танаффусда ўйинга қайтиш ҳақида гаплашдик. Иккинчи бўлимда рақиб майдонида яхшироқ ўйнаш учун шиддатни оширдик.

Балки, ҳисобни тенглаштиришга яқин келгандирмиз. Лекин менга «Реал» каби яхши ҳимояланадиган ва қарши ҳужумларга тез ўтадиган жамоалар ёқади.

Жамоамнинг ишидан жуда мамнунман, улар охиригача ўйнашди», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар