Диего Симеоне Испания чемпионатида «Атлетико» бошқарувида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордни янгилади.
«Реал»га (1:2) қарши баҳс аргентиналик мутахассис учун Мадрид жамоаси устози сифатидаги 408-ўйин бўлди. Бу кўрсаткич бўйича у Луис Арагонесни (407) ортда қолдирди.
Симеоне 2011 йилдан буён «Атлетико» бош мураббийи саналади ва шу вақт ичида у Ла Лигада 248та ўйинда ғолиб бўлган, Арагонесда эса ғалабалар сони 194та.