Шомуродов, Шукуров ва Йўлдошевсиз. Ўзбекистон миллий жамоаси машғулотларни бошлади (фотогалерея)
Душанба, 19 Сентябр
3362

Ўзбекистон миллий жамоаси 20-27 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда йиғин ўтказади ва у ерда Камерун (23 сентябрь) ҳамда Коста-Рикага (27 сентябрь) қарши ўртоқлик баҳсларида майдонга тушади. 

Жамоа бугун — 19 сентябрь куни Тошкентда йиғилиб, «Бунёдкор» академияси майдонида дастлабки машғулотларни ўтказди. 

Чақирилган футболчилардан Элдор Шомуродов («Рома»), Отабек Шукуров («Фатиҳ Карагюмрюк») ва Иброҳимхалил Йўлдошев («Нижний Новгород») кўринмади, чунки бу легионерлар 18 сентябрь куни ўз клубларида майдонга тушишган. «Торпедо» вингери Ҳожимат Эркинов эса индивидуал тарзда шуғулланди.

Сречко Катанец жамоаси 20 сентябрь куни Тошкентда яна бир машғулот ўтказади ва сўнг кечки рейсда Жанубий Кореяга учиб кетади.

3 ойдан сўнг тўпланган «оқ бўрилар»нинг машғулотларидан олинган фотосуратларни томоша қилинг. 

Аъзамжон Иззатиллаев олган суратлар

Теглар

Ўхшаш янгиликлар