«Барселона» «Реал»дан Асенсиони таклиф этмоқчи. Футболчининг агенти Лапорта билан яқин алоқада
Душанба, 19 Сентябр
6327
Фото: Getty images

«Реал» яримҳимоячиси Марко Асенсио Мадрид клубидаги ҳозирги вазиятидан норози ва жамоани тарк этиш фикридан қайтмаган.

Mundo Deportivo хабарига кўра, испаниялик 26 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Каталония клуби Асенсио атрофидаги вазиятни кузатмоқда ва келаси мавсум футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Қайд этилишича, Марконинг агенти Жорже Мендеш Жоан Лапорта билан яқин алоқада экани сабабли ушбу ўтиш ёзда амалга ошиши мумкин.

Маълумот учун, Асенсио 2015 йилдан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум бор йўғи 47 дақиқа майдонда тўп суриб, битта голга муаллифлик қилган.

Аввалроқ, Асенсио шартномани узайтиришни истамаётгани сабабли «Реал» президенти Флорентино Перес бош мураббий Карло Анчелоттидан Маркодан камроқ фойдаланишни сўрагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар