А Серияда сўнгги 67 йилда кузатилмаган воқеа бўлди
Душанба, 19 Сентябр
14126
Фото: Getty Images

«Ювентус», «Милан», «Интер» ва «Рома» Италия чемпионатининг 7-турида мағлубиятга учради. 

Турин клуби дебютант «Монца»га (0:1), римликлар «Аталанта»га (0:1), «нерадзурри» «Удинезе»га (1:3), амалдаги чемпион эса «Наполи»га (1:2) имкониятни бой берди. 

Бу 4 жамоанинг А Серияда бир турда ютқазиши 67 йил аввал — 1955 йил кузатилганди.

Эътиборлиси, ушбу жамоалардан ҳеч бири айни вақтда турнир жадвалининг кучли тўртлигида эмас.

Ўхшаш янгиликлар