А Серия. «Удинезе» «Интер» устидан иродали ғалабага эришиб, 1-ўринга кўтарилди
Якшанба, 18 Сентябр
3925
Фото: Getty Images

Италия чемпионатининг 7-турида «Удинезе» ўз майдонида «Интер» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. 

Биринчи бўлимда Барелла жарима зарбасидан тезкор гол урган бўлса, Шкринья ўз дарвозасиниши ишғол этиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида эса Бийол ва Арслан мезбонларга 3 очко келтирадиган тўпни киритди. 

«Удинезе» очколарини 16тага етказиб, пешқадамга айланиб олди. «Интер» 12 очко билан 6-поғонада қолди. 

А Серия. 7-тур
Удинезе — Интер 3:1
18 сентябрь, «Дачиа Арена» 

Голлар: Шкринья (22, автогол), Бийол (84), Арслан (90+3) — Барелла (5).
Удинезе – Сильвестри, Родриго Бекао, Бийол, Перес, Удожи (Эбосс, 80), Перейра (Эхизибуэ, 69), Уолас, Ловрич (Арслан, 80), Макенго (Самаржич, 61), Деулофеу, Бету (Саксесс, 69). 
Интер – Ҳанданович, Думфрис, Ачерби (де Врей, 79), Шкриньяр, Бастони (Димарко, 31), Дармиан (Д`Амброзио, 67), Мхитарян (Гальярдини, 31), Брозович, Барелла, Жеко (Корреа, 67), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Бастони (13), Мхитарян (21), Перейра (39), Дармиан (45), Удожи (51), Бекао (56), Брозович (57).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар