Артета – АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи
Жума, 16 Сентябр
1470
Фото: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигасида ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Испаниялик 40 ёшли мутахассис қўл остидаги Лондон клуби АПЛ доирасида август ойида ўтказилган 5та ўйинда ҳам ғалаба қозонди. «Арсенал» 6 ўйиндан кейин фақат «МЮ»га мағлуб бўлиб, 15 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Артетадан ташқари, соврин учун Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Антонио Конте («Тоттенҳэм»), Грэм Поттер («Брайтон») ва Марку Силва («Фулҳэм») даъвогарлик қилганди.

Маълумот учун, Артета фаолияти давомида учинчи марта ушбу совринга эга чиқди. Аввалроқ, у 2021 йилнинг сентябрь ва 2022 йилнинг март ойида ой лауреати деб топилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар