Суперлига. «Олимпик» 10 киши қолган «Бунёдкор» билан дуранг ўйнади
Пайшанба, 15 Сентябр
2243

Суперлига 19-тури доирасидаги «Олимпик» ва «Бунёдкор» ўртасидаги баҳс якунига етди.

Тошкентда ўтган учрашувда Нарх биринчи бўлим якунида ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқада Муҳаммадқодир Ҳамралиев мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1. Шу куни меҳмонлар биринчи бўлимда Иззатовнинг четлатилишидан кейин майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишди.

Шу тариқа, «Олимпик» 23 очко билан 7-ўринда, «Бунёдкор» эса 21 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Суперлига. 19-тур
«Олимпик» - «Бунёдкор» - 1:1
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Лочин Долимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Азиза Татлимуратова
Гол: Муҳаммадқодир Ҳамралиев 89 – Нарх 45+2 пенальтидан.
«Олимпик»: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсадиов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Руслан Жиянов, 10. Фаррух Мухторов (9. Темур Мамасидиқов, 60), 11. Отабек Жўрақўзиев, 19. Достон Турсунов, 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов, 44. Шаҳзод Тоиров, Муҳаммадазиз Иброҳимов.
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 3.Маҳмуджон Муҳамаджонов, 4. Давронжон Эргашев, 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 8. Францис Нарх, 10. Расул Йўлдошев, 22. Усмонали Исмоналиев (11. Дмитрие Побулич, 46), 29. Музаффар Олимжонов, 34. Суҳроб Иззатов, 99. Умид Султонов (33.Умарали Раҳмоналиев, 46).
Четлатиш: Суҳроб Иззатов (48, иккинчи сариқ карточка).

Ўхшаш янгиликлар