Де Брюйне ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. У Мбаппе ва Мусиалани ортда қолдирди
Пайшанба, 15 Сентябр
1747

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси 2-тури якунларига биноан ҳафтанинг энг яхши ўйинчисини аниқлади.

Унга кўра, «Манчестер Сити» футболчиси Кевин де Брюйне ЕЧЛда ҳафта қаҳрамонига айланди.

Бельгиялик яримҳимоячи «Боруссия»га қарши ўйинда (2:1) Стоунзнинг голига ҳаммуаллифлик қилиш билан бирга майдонда 11,25 километр масофани босиб ўтган.

Де Брюйнедан ташқари, «Бавария» хавбеки Жамол Мусиала, «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппе ва «Брюгге» ҳужумчиси Ферран Жужла ҳам ҳафта ўйинчиси номига номзодлар қаторига киритилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар