Суперлига. «Cўғдиёна» ўз майдонида «Нефтчи»ни мағлуб эта олмади
Чоршанба, 14 Сентябр
6022

Суперлига 16-турининг қолдирилган баҳси доирасидаги сўнгги учрашув якунига етди.

Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» - «Нефтчи» учрашувида ҳисоб очилмади – 0:0. Қайд этиш жоиз, шу куни мезбонлар 14-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб тўп суришди. 

Шу тариқа, «Сўғдиёна» очколари сонини 32тага етказган бўлса, «Нефтчи» 19 очко билан 11-ўринда бормоқда.
 
Суперлига. 16-тур қолдирилган ўйини.
14 сентябрь, чоршанба
«Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:0

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Шоҳнур Йўлдошев, Ойбек Калахўжаев, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Олег Дачев
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистенти: Найим Қосимов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шойқулов (5.Аюбхон Нўъмонов, 78), 7.Шаҳбоз Жўрабеков. 10.Шохруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов (20.Баҳодир Насимов, 60), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (17.Ҳусниддин Ғофуров, 70), 21.Абдужалил Манназаров (44.Юрий Обшивац, 78),  31.Лука Чермель (26.Виталий Денисов, 46), 77.Даниэл Насриддинов, 93.Марко Колакович.
«Нефтчи»: 45.Акбар Тўраев (69.Евгений Конюков, 5),  4.Андрей Мишенко, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Умар Адҳамзода, 26.Олексей Ларин, 28.Фозил Мусаев, 31.Нодирхон Неъматхонов, 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев (20.Саламат Қутибоев, 46), 77.Аброр Исмоилов
Четлатиш: Даниэл Насриддинов («Сўғдиёна»), 14.

Турнир жадвали:

Теглар

Ўхшаш янгиликлар