Клопп: «Инқироз ҳали тугамади. Бу — биринчи қадам»
Чоршанба, 14 Сентябр
3695
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Аякс»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билар ўртоқлашди.

«Ўйлайманки, ҳамма ўйинга ўзгартириш киритишимиз кераклигини тушунганимизни кўрди. Йигитлар буни уддалашди, кучли рақибга қарши ўйинда жуда кўп яхши дақиқаларни ўтказдик. Биринчи бўлиб гол урдик ва кўпроқ тўп киритишимиз керак эди, айниқса, стандард вазиятлардан. 

«Аякс»да кўп хавфли имкониятлар бўлмади. Аммо Қуддус ақл бовар қилмайдиган зарба билан гол урди. 

Бу навбатдаги синовга ўхшайди. Гол олдидан босим қилиш яхши. Лекин босим қилсак, буни тўғри бажаришимиз керак. 

Матипнинг голини нишонлаш ажойиб бўлди, бу йигитларнинг кайфиятини акс эттирди. 

Инқироз? Ҳали ҳеч нарса тугамади. Бу — биринчи қадам, жуда муҳим қадам. Энди бизда ғалати танаффус бор, жуда узоқ. Сўнг «Брайтон» кутмоқда», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар