«Ньюкасл» Кариус билан шартнома имзолаганини эълон қилди
Душанба, 12 Сентябр
1985
Фото: Ньюкасл

«Ливерпуль» собиқ дарвозабони Лорис Кариус АПЛга қайтди.

«Ньюкасл» клуби германиялик 29 ёшли дарвозабон билан январь ойига қадар шартнома имзолаганини эълон қилди. Унга кўра, келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Кариус июнь ойида «Ливерпуль» билан хайрлашиб, ҳозиргача жамоасиз эди. У ўтган мавсумни ижара асосида Берлиннинг «Унион» клубида ўтказганди. 

Кариус ньюкаслликлар сафида Ник Поупдан кейинги иккинчи дарвозабонга айланади. Захира таркибидаги посбонлардан Дубравка «МЮ»га ўтган бўлса, Карл Дарлоу жароҳат сабабли сафдан чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар