Пиоли: «Милан»га осон бўлмади, «Сампдория» «Юве» ва «Лацио»дан очко тортиб олганди»
Якшанба, 11 Сентябр
3243

А Серия 5-тури доирасида «Милан» сафарда «Сампдория»ни мағлуб (2:1) этгач, меҳмонлар устози Стефано Пиоли фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугунги ўйинда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Шунга қарамай, якунда қийин ғалабага эришдик. 10 киши қолганимизда тишни тишга қўйиб, чидашимизга тўғри келди. Футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишди.

«Сампдория» ўз майдонида «Ювентус» ва «Лацио»дан очко тортиб олган эди, шундан билса бўладики уларни мағлуб этиш жуда қийин. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдамиз», - дейди «Милан» бош мураббийи Sky Sport Italia билан суҳбатда.

А Серия 6-туридан кейин миланликлар очколари сонини 14тага етказиб, турнир жадвалида «Наполи» билан қўшҳокимлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар