Манба: «Бунёдкор» раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
Жума, 09 Сентябр
4573
Фото: Tribuna.uz

Суперлига 18-тури доирасидаги «Бунёдкор» - «Нефтчи» (1:2) учрашувидан сўнг Тошкент клубида ўзгаришлар юзага келди.

Tribuna.uz манбасига кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси, «Бунёдкор» клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев қарорига кўра клуб директори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мирзаев лавозимидан озод этилган. Шунингдек, бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган Виктор Карпенко ҳам истеъфога чиқарилган. 

Мирзаев ўрнига бунгача «Бунёдкор» клуби академияси директори сифатида ишлаб келган Азиз Ҳайдаров клуб бош директори сифатида тайинланган. Карпенко ўрнига эса «Бунёдкор» ёшлар жамоаси (U21) устози сифатида ишлаб келган Иван Бошкович «Бунёдкор» бош мураббийига айланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, «қалдирғочлар» Суперлига 18-туридан кейин турнир жадвалида 20 очко билан 9-ўринда боришмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар