«Сўғдиёна»нинг ОФК Кубоги яримфиналидаги рақиби маълум бўлди
Чоршанба, 07 Сентябр
12773

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби ОФК Кубоги яримфиналида Малайзиянинг «Куала Лумпур» клуби билан ўйнайди.

Малайзияликлар минтақалараро плей-офф яримфиналини сафарда Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» клубига қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Сўғдиёна» - «Куала Лумпур» ўйини 5 октябрь куни Жиззахда ўтказилади. Ушбу ўйин ғолиби ОФК Кубоги финалида «Ас-Сиб» (Уммон) – «Ар-Риффа» (Баҳрайн) жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

Ҳозирча асосий ўйиннинг санаси ва қаерда ўтказилиши номаълум.

Минтақалараро плей-офф яримфинали
7 сентябрь
«Моҳун Баган» - «Куала Лумпур» 1:3
Голлар: Мулла (90) – Пауло Жозе (60), Сидид (90+2), Моралес (90+5)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар