Россия Қирғизистон ва Эронга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Чоршанба, 07 Сентябр
2640
Фото: Getty Images

Март ойи бошида ФИФА ва УЕФА томонидан халқаро мусобақалардан четлатилган Россия миллий жамоасининг 2022 йилдаги дастлабки ўйинлари маълум бўлди.

Россия футбол иттифоқи хабарига кўра, Валерий Карпин мураббийлигидаги Россия миллий жамоаси 24 сентябрь куни Бишкекда Қирғизистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Қайд этилишича, РФИ ноябрь ойида Эрон миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича ҳам келишувга эришган. Ўйин санаси кейинроқ маълум қилишини билдирилган. 

Аввалроқ, Россия миллий жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик баҳси ўтказиш борасида музокара олиб боргани, Сречко Катанец жамоаси эса Жанубий Кореяда йиғин ўтказишни афзал билгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Россия сўнгги марта ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида ноябрь ойида Хорватияга қарши майдонга тушиб, минимал ҳисобда мағлуб бўлган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар