Бензема тиззадаги жароҳати сабабли 10 кунга сафдан чиқди
Чоршанба, 07 Сентябр
14045
Фото: Getty images

ЕЧЛ 1-тури доирасидаги «Селтик» - «Реал» (0:3) ўйинида жароҳат олган Карим Бенземанинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, бугун ўтказилган тиббий текширувлардан кейин франциялик ҳужумчининг тизза пайлари бироз чўзилгани маълум бўлган. Клуб шифокорлари Бенземанинг 7-10 кун ичида сафга қайтишини билдирган. 

Шу тариқа, Карим «Мальорка»га қарши якшанба кунги баҳсни ўтказиб юборади. 14 сентябрь кунги «Лейпциг»га қарши майдонга туша олиши эса сўроқ остида.

Эслатиб ўтамиз, Карим сешанба кунги «Селтик»га қарши баҳснинг 30-дақиқасида майдонни тарк этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар