Анчелотти: «Бетис» билан ўйинлар жуда қийин. Ҳисоб 2:1 эканлигида Азар ва Асенсиони тушириш имконсиз»
Якшанба, 04 Сентябр
4427

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 4-туридан ўрин олган «Бетис»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мавсумни яхши бошладик. Бу қийин ўйин бўлди. «Бетис» орқадан яхши ўйнагани учун тўпни қайтариб олишда қийналдик. Тўп билан одатдагидек ҳаракат қилдик: вертикал, яхши комбинациялар билан... 

Якуний паслар етишмади, аммо кўплаб вазиятлар яратдик. Қийин бўлди, чунки «Бетис» жуда яхши футбол ўйнайди. 

Асенсио ва Азарга ўйин амалиёти бериш? Бу саволга жавоб бериш қийин. Уларга ишонишим мумкинлигини биламан. Мен учун шунинг ўзи етарли. Улар қанча  вақтга эга бўлишларини билмайман. Ҳар бир ўйиннинг ўз тарихи бор. 

Ўзгартиришлар яримҳимояга куч бериш мақсадида амалга оширилди, тўпни қайтариб олишни яхшилаш учун Рюдигерни туширдим. 2:1 ҳисобида олдинда бораётганимизда Азар ва Асенсио тушира олмасдик», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради АS.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар