«6 ой гўёки 6 йилдек ўтди. Буни сўз билан таърифлаш қийин». Обамеянг «Барса» мухлисларига мурожаат қилди
Шанба, 03 Сентябр
17698
Фото: Барселона

Пьер-Эмерик Обамеянг «Барселона»дан «Челси»га ўтгач, Каталония клуби мухлислари билан хайрлашди.

«Кулес, Каталонияда сизлар билан бирга ярим йилни ўтказдим. Бу 6 ой худдики 6 йилдек ўтди, чунки ёқимли хотиралар, таассуротлар кўп. Сизнинг менга нисбатан муносабатингиз, меҳрингизни сўз билан таърифлаш қийин, айниқса шу кунларда.

Барчангизга энг яхши тилакларни билдириб қоламан ва яна учрашишга умид қиламан. Барчаси учун раҳмат, оила!», - дея ёзади 33 ёшли габонлик форвард.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг 12 миллион евро ва Маркос Алонсонинг Каталонияга йўл олиши эвазига «Челси» аъзосига айланди.

Ўхшаш янгиликлар