УЕФА сўнгги йиллар давомида молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун Европанинг бир қатор клубларини жаримага тортди.
«ПСЖ» клуби энг кўп – 10 миллион евро жарима тўлайдиган бўлди. «Рома» - 5 млн, «Интер» – 4 млн, «Юве» – 3,5 млн, «Милан» –2 млн жарима тўлайдиган бўлди. Шунингдек, «Бешиктош» – 600 минг евро, «Марсель» ва «Монако» 300 минг евро миқдорида жаримага тортилган.
Қайд этилишича, клублар 2018-2022 йиллар давомидаги молиявий ҳисоботлардаги қоидабузарликлар жаримага тортилган.