Расман: Остон Ўрунов – «Урал» футболчиси 
Жума, 02 Сентябр
4644

Екатерингбургнинг «Урал» клуби Остон Ўрунов билан келишувга эришганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 21 ёшли яримҳимоячи 3 сентябрь куни клуб сафига келиб қўшилади ва 5 сентябрдан бошлаб машғулотларга киришади. У жамоа таркибига эркин агент сифатида қўшилган.

Аввалроқ, Ўрунов «Спартак» билан амалдаги келишувини бекор қилгани ҳақида расман маълум қилинганди. «Урал» президенти Остон билан 1,5 йиллик шартнома имзоланиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

Маълумот учун, «Урал» РПЛ 7-туридан кейин 1 очко билан сўнгги 16-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар