Остон Ўрунов «Урал»га ўтади. Клуб президенти хабарни тасдиқлади
Жума, 02 Сентябр
5126
Фото: Спартак

«Спартак» билан амалдаги келишувини бекор қилган Остон Ўрунов фаолиятини Россия Премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттиради. 

Ўзбекистонлик яримҳимоячи эркин агент сифатида «Урал» сафига қўшиладиган бўлди. «РБ Спорт» хабарига кўра, Ўрунов бугун ёки эртага шартнома имзолаш учун Екатеринбург шаҳрига етиб боради.

Бу хабарни «Урал» президенти Григорий Иванов ҳам тасдиқлаган.

«Шартнома имзоласак, бу ҳақда расман эълон қиламиз. Қароргоҳимизга етиб келсин, кўрамиз. Ҳа, биз музокара ўтказдик. Энди уни кутамиз. У қандай ҳолатда ҳали билмаймиз. Агар у асосий таркибда ўйнайдиган спорт формада бўлса, 1,5 йиллик шартнома имзолаймиз. У миллий жамоасида ўйнаган бўлса-да, клубида ўйнамади. Бугун ёки эртага келсин, барчаси маълум бўлади», - дейди екатеринбургликлар клуби раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли яримҳимоячи «Спартак»даги икки йиллик фаолиятидан кейин Москва клуби билан амалдаги келишувини бекор қилди. Унга «Химки» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, «Урал» РПЛ 7-туридан кейин 1 очко билан сўнгги 16-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар