«Манчестер Юнайтед» Антони трансферини эълон қилди
Сешанба, 30 Август
4825
Фото: Getty Images

«Аякс» ҳужумкор яримҳимоячиси Антони Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтди.

«Манчестер Юнайтед» клуби бразилиялик 22 ёшли вингернинг трансферини эълон қилди. Футболчи тиббий кўрикдан ўтиб, Британияда ишлаш визасини олгач, томонлар ўртасида расман шартнома имзоланади.

Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо Антони «МЮ» билан 2027 йилга қадар шартнома имзолаши ҳақида хабар берганди. «Аякс» футболчиси учун 95 миллион евро ва футболчининг натижасига кўра қўшимча бонусларга эга бўлади.

Маълумот учун, Антони «Аякс» ва «Сан-Паулу» клублари сафида жами 131 ўйинда 31та гол ва 27та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар