Анчелотти: «Меҳмонда 3 ўйин ўтказиб, барчасида ғалабага эришдик. Шу руҳда давом этишимиз керак»
Душанба, 29 Август
2944
Фото: Getty Images

Карло Анчелотти Ла Лига 3-турида «Эспаньол» (3:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бизда жуда яхши таркиб бор, 5 футболчини ўзгартириш имконияти янада ёрдам бермоқда.

Очиқ ўйинда устунлик бизда эди, чунки кучли ва тезкор футболчиларга эгамиз. Бу жиҳатдан кучлироқмиз. Рақибга қараганда кўпроқ куч билан ҳаракат қилганимиз учун ғалаба қозондик. Ўйинни яхши бошладик, тезда гол урдик, аммо кейин шиддатни пасайтирдик. 

Иккинчи бўлим осон ўтмади, аммо темпни оширдик ва бу ўз самарасини берди. 

Тчуаменини олдик ва ундан максимал даражада фойдаланишимиз керак. Бироқ бошқа яримҳимоячилар ҳам майдонда ҳаракатларини мувозанатлаштиришлари керак. 

Меҳмонда 3та ўйин ўтказиб, барчасида ғалабага эришдик. Жуда хурсандман. Бизда яхши темп бор, худди шу руҳда давом этишимиз керак», — дея мадридликлар бош мураббийининг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар