Манба: «МЮ» ва «Аякс» Антони трансфери бўйича келишувга эришди. Трансфер 100 миллион еврога баҳоланмоқда
Якшанба, 28 Август
4361
Фото: Getty Images

«Аякс» ҳужумкор яримҳимоячиси Антони Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга яқин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Амстердам клуби раҳбарияти «Манчестер Юнайтед»нинг Антони трансфери бўйича сўнгги таклифини қабул қилган. Унга кўра, инглиз жамоаси бразилиялик футболчи учун нидерланд клубига 100 миллион евро тўлайди. Бу Амстердам клуби учун рекорд трансфер сотуви бўлади.

Қайд этилишича, трансфер яқин соатлар ичида расмийлаштирилиши мумкин.

Маълумот учун, 22 ёшли бразилиялик футболчи сўнгги марта 14 август куни «Аякс» сафида майдонга тушганди. У «МЮ»га ўтиш илинжида жамоасининг сўнгги ўйинларини ўтказиб юборди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар