Вараннинг ўгай укаси Испания клубига ўтди
Жума, 26 Август
3656
Фото: AFP

Яримҳимоячи Жонатан Варан «Спортинг Хихон» футболчисига айланди. 

20 ёшли француз испан клуби билан «1+1» кўринишида шартнома имзолади.

Варан 1 июль куни «Ланс»ни тарк этиб, эркин агентга айланганди. 

Жонатан «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Рафаэль Вараннинг ўгай укасидир. Катта Варан ҳам Испанияга кўчиб ўтишдан олдин «Ланс»да ўйнаган ва 2011 йил «Реал» сафига қўшилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар