Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқи эксперт-ҳакамлар қўмитаси аъзосига айланди
Чоршанба, 24 Август
2147
Фото: Tribuna.uz

ЎФА биринчи вице-президенти, ФИФА собиқ ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқининг (РФИ) Эксперт-ҳакамлар комиссияси аъзосига айланди.

РФИ расмий сайти хабарига кўра, ўзбекистонлик таниқли собиқ ҳакам қўмитанинг 9-аъзоси сифатида киритилди. Эрматовдан ташқари, комиссиядан яна 8 нафар россиялик мутахассис жой олган – Павел Каманцев, Сергей Зуев, Александр Гвардис, Николай Иванов, Сергей Фурса, Николай Левников, Олег Соколов ва Эдуард Малий.

РФИ қошидаги Эксперт-ҳакамлар қўмитаси ўйинлардаги ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли ҳолатлар, ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорларни кўриб чиқувчи, баҳо берувчи орган ҳисобланади.

Аввалроқ, Россия Премьер-лигасидаги турли баҳс-мунозарали вазиятлар сабабли РФИ ушбу қўмитага машҳур ҳакамларни жалб қилиш имкониятини ўрганаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, 45 ёшли Равшан Эрматов жаҳон чемпионатлари ўйинларини бошқариш бўйича мутлақо рекордчи ҳисобланади — 11 та. 2015 йилда у дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган эди. 2019 йилда ҳакамлик фаолиятини якунлади ва ҳозирда ЎФА биринчи вице-президенти сифатида ишламоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар