Вейналдум машғулотларда жароҳат олди
Душанба, 22 Август
1392
Фото: Getty Images

Жоржиньо Вейналдум ўнг оёғидаги жароҳат туфайли сафдан чиқди.

Машғулотларда «Рома» яримҳимоячисининг ўнг оёқ катта болдир суяги синган, шундан сўнг у кўрикдан ўтказилди. Яқин орада қўшимча тестлар бўлиши кутилмоқда.

Нидерландиялик футболчи «ПСЖ»да бир йил ўйнагач, шу ёзда ижара асосида римликлар сафига ўтди. 

«Рома» бугун, 22 август куни А Серия 2-турида «Кремонезе» билан ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар