Артета: «Мукаммалликдан йироқмиз. Ҳали исботлашимиз керак бўлган кўп нарсалар бор»
Якшанба, 21 Август
2431

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 3-тури доирасида «Борнмут» (3:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

«Ҳали мукаммалликдан йироқмиз. Бизда бир нечта кучли даврлар бўлди. Иккинчи бўлимда «Борнмут»га жуда кўп вазиятлар яратишга имкон бердик. Мен фахрланаман, бу ерда 3:0 ҳисобида ғалаба қозониш осон эмас, лекин бизда ҳали исботлашимиз керак бўлган нарсалар бор.

Рақибнинг «Астон Вилла»га қарши ўйинидан хулоса чиқариб, баҳс бошиданоқ жуда қийин бўлишини кутгандик ва бундан қочишни хоҳладик. Тўпга эгалик қилишда ҳам, рақиб жарима майдончасида ҳам жуда самарали ҳаракат қилдик.

Ўйинни жуда яхши бошладик. Устунлик қилдик, жуда аниқ ўйнадик. Икки гол бизга ишонч бағишлади. Жезус ҳали бундан ҳам юқори даражага кўтарилиши мумкин. Унда энг зўр бўлиш истаги бор.

Ғалаба ҳаётни ўзгартиради. Жамоадаги муҳит яхши. Қойилмақом бирлик.

Салибанинг голи мен кутганлардан охиргиси эди. У ҳар куни ривожланиш учун машқ қилади ва бунга интилади. Унинг шериклари билан боғлами ҳақиқатан ҳам яхшиланмоқда», — дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар