«МЮ» Каземиро трансфери бўйича «Реал» билан келишувга эришди. Трансфер ҳақида бугун эълон қилинади
Жума, 19 Август
4152
Фото: Getty Images

«Реал» клуби яримҳимоячиси Каземиро фаолиятини Англияда давом эттирадиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Реал» Каземиро бўйича «МЮ» таклифини қабул қилган. Манчестер клуби бразилиялик 30 ёшли хавбек трансфери учун Мадрид клуби ҳисоб рақамига 60 миллион евро ўтказади ва яна бонус сифатида 10 миллион евро тўлаши мумкин.

Каземиро «МЮ» билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Унга кўра, келишувни 2027 йилга қадар узайтириш банди ҳам киритилади. Футболчи бугун, 19 август куни тиббий кўрикдан ўтиши ва трансфер ҳақида расман эълон қилиниши кутилмоқда. 

Аввалроқ, Каземиро «МЮ»да ҳафталик 350 минг фунт маош олиши ҳақида хабар қилинган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Каземиро 2013 йилда «Порту»дан «Реал» сафига қўшилиб, 3 карра Ла Лига ғолиби ва 5 карра ЕЧЛ бош соврини соҳибига айланди. 30 ёшли яримҳимоячи Мадрид клубида жами 222 ўйинда майдонга тушиб, 24та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар