«Аякс» Антони трансфери борасида «МЮ»нинг 80 млн евролик таклифини рад этди
Жума, 19 Август
2418
Фото: Getty Images

«Аякс» «Манчестер Юнайтед»нинг Антони борасидаги таклифини рад этди.

Премьер-лига клуби бразилиялик 22 ёшли вингер учун 80 млн евро таклиф қилиб рад жавобини олди, деб хабар беради The Athletic.

«Аякс» яримҳимоячини сақлаб қолмоқчи. Ўз навбатида «МЮ» нархни кўтаришни истамайди. Шундай қилиб, келишув бўлиши даргумон.

Антони ҳозиргача «Аякс» таркибида 82 ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 22та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар