«Торпедо»га бош мураббий тайинланди
Пайшанба, 18 Август
3989
Фото: Торпедо

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Ҳожимат Эркинов ўйнайдиган «Торпедо»га янги бош мураббий тайинланди.

Истеъфога чиқарилган Александр Бородюк ўрнига 2022 йилнинг февралидан буён «Торпедо-2» бош мураббийи лавозимида ишлаб келаётган Николай Ковардаев тайинланди.

Мураббийлар штабига Андрей Гордеев ва дарвозабонлар мураббийи Анатолий Рожков ҳам қўшилди.

Ковардаев бунгача «Металлург» (Донецк), «Динамо»(Москва), «Сибирь» (Новосибирск), «Мордовия» (Саранск), «СКА-Хабаровск», «Арсенал»(Тула) клубларида ёрдамчи мураббий ва бош мураббий бўлиб ишлаган. Шунингдек, у Россиянинг ёшлар миллий жамоаларида ҳам ишлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар