Париж суди Мбаппенинг шартномасини бекор қилиш борасидаги Ла Лига даъвосини рад этди
Пайшанба, 18 Август
5066
Фото: Getty Images

Ла Лига ҳужумчи Килиан Мбаппенинг «ПСЖ» билан янги шартномасини бекор қилишга эриша олмади.

Париж маъмурий суди лиганинг даъвосини рад этди, деб хабар беради Get French Football News.

Испания футбол ташкилоти француз клубини молиявий фэйр-плей қоидаларни бузганликда айблаб, шартномани бекор қилишни сўраган. Аммо сўров рад этилди. 

Суд Мбаппенинг шартномасида тўғридан тўғри зарар йўқлигини аниқлади.

Аввалроқ Ла Лига ПСЖ устидан УЕФАга шикоят қилиб, клубни молиявий фэйр-плейни бузганликда айблаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар