Нани: «Тен Ҳаг кучли жамоа қурмоқчи, аммо Роналдунинг кутишга вақти йўқ»
Пайшанба, 18 Август
5061
Фото: Getty Images

Нани ҳамюрти, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг жамоадан кетмоқчилиги билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. 

«Биз анчадан бери бирга ўйнамадик, Криштиану энди бола эмас. Ҳамма нарса ўзгаради, реакциялар ва муносабатлар ҳам ўзгариши мумкин. 

У мағлуб бўлишни ёқтирмайди, жамоа яхши ўйнамаса реакция кўрсатади. Ягона фарқ шундаки, вақтлар ҳар хил. 

Криштиану «МЮ»да ва у дунёнинг турли ўйинчилари билан ҳар хил жамоаларда яхши ўйнади. Бу ерда мураббий Эрик тен Ҳаг кучли жамоа қуришга ҳаракат қилмоқда ва бу осон эмас. Бу вақт талаб этади, аммо Криштианунинг жамоа қурилишини ёки кейинги мавсумни кутишга вақти йўқ. 

У яхшироқ бўлишни, топ даражада қолишни, гол уришни ва энг зўри бўлишни хоҳлайди. Шунинг учун унинг реакциялари нормал», — деди «МЮ»да ўйнаган «Мельбурн Виктори» вингери Five подкастида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар