Кейта «Ливерпул»даги ҳолатидан норози. Янги битим бўйича музокаралар тўхтаб қолди
Пайшанба, 18 Август
4820
Фото: Getty Images

Яримҳимоячи Наби Кейта «Ливерпул»ни тарк этиши мумкин.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, гвинеялик 27 ёшли футболчи жамоадаги ўрнидан норози, шу сабабли 2023 йилда якунланадиган шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳозирча тўхтатилган. Томонлар вазиятни муҳокама қилишмоқчи.

Яримҳимоячи ўтган мавсумда мерсисайдликлар сафида Премьер-лигада 23та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урган. Бу мавсумда эса ҳали ўйин ўтказмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар