Карл-Хайнц Румменигге: «Европадаги энг тезкор ҳужум «Бавария»да. Левандовскининг «Барса»даги иши ўзи тасаввур қилганидек эмас»
Пайшанба, 18 Август
3605
Фото: Getty Images

«Бавария» бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге «Бавария»нинг ҳужум чизиғини Европадаги энг тезкори деб атади.

«Жамоамизнинг ҳужум чизиғи – Европадаги энг тезкори деб ҳисоблайман. Салихамиджич яхши трансферларни амалга оширди. Дастлабки ўйинлардан кейин хулоса қилиш мумкинки, бу яхши самара бермоқда.

Левандовски? Ҳа, Робертни соғинаяпмиз. Унутмаслик лозимки, Роберт кўплаб совринлар ютишимизга сабабчи бўлган. 

Унинг «Барса»даги фаолияти ҳақида қандай фикрдаман? Афсуски, у ўзи тасаввур қилгандек эмас», - дея Руммениггенинг сўзларини келтирган Sky Sports.

Маълумот учун, польшалик форвард «Барса»даги дебют ўйинини «Райо Вальекано»га қарши ўтказган ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар