Гути кимлар билан бир жамоада ўйнашни истаганини айтди
Пайшанба, 18 Август
6743
Фото: AFP

«Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Гути қайси футболчилар билан бир жамоада ўйнашни ҳоҳлаганини айтди.

El Chiringuito эфирида бошловчи собиқ футболчига «ПСЖ» ҳужумчиларидан қайси бирини шерик сифатида афзал кўриши ҳақида савол берди: Неймар ёки Килиан Мбаппе?

«Техник жиҳатдан Неймар яхшироқ, лекин мен Мбаппени танлайман.

3 футболчи — Марадона, Месси, Иньеста билан бирга ўйнашни истардим», — дея қўшимча қилди Гути.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар