«Кутишдан нима фойда? Мухлисларга бор ҳақиқатни айтиш керак». Невилл Роналдуга мурожаат қилди
Чоршанба, 17 Август
19422
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» собиқ сардори, ҳозирда ТВ эксперти сифатида ишлаётган Гари Невилл Криштиану Роналдудан жим турмай, клубдаги вазият ҳақида бор гапни айтишни сўради.

«Жаҳоннинг энг буюк футболчиси «МЮ» мухлисларига бор ҳақиқатни гапириш учун нега икки ҳафта кутиши керак? Ҳаммасини ҳозир айтавер. Клуб инқирозли вазиятга тушган, айни дамда жамоани ўз ортидан етаклайдиган етакчи жуда ҳам зарур. Криштиану ҳозирги қийин вазиятдан жамоани олиб чиқиши мумкин бўлган ягона футболчи», - дея ёзади Невилл.

Аввалроқ, Роналду ОАВларни у ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатаётганликда айблаб, икки ҳафтадан кейин интервью бериб, бор ҳақиқатни гапириши ҳақида айтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар