«Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоев ОФК Кубоги доирасида «Хўжанд»га қарши минтақавий финал олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ҳаммага ҳайрли кун. Ўзбекистон Суперлигасида сўнгги ўйинимизни ғалаба билан якунладик. Футболчиларимизнинг кайфияти аъло даражада. Эртанги ўйинга тайёрмиз.
«Хўжанд» ёш ва тажрибали футболчилардан ташкил топган. Шунингдек, жамоа ўз уйида ўйнайди. Эртага соат 15:30да ўйнаймиз ва максимал даражада ҳаракат қилиб, кейинги босқичга чиқишга уринамиз.
Виталий Денисов? У профессионал ва юқори савияда ўйнайдиган футболчи. Жамоамизнинг бир неча ўйинларида ғалабага ўз хиссасини қўшди.
Об-ҳаво ҳақида гапирдик. Бунда иккала жамоанинг ҳам имконияти тенглашади. Бундай иқлимга ўрганган жамоада имконият юқорироқ бўлади. Эртанги ўйинда ҳар бир жамоа ғалаба қозонишни истайди. Кейинги босқичга чиқиш учун майдонга тушамиз.
Кўп сонли муҳлислар ўйинни пенальтилар сериясигача боришини хоҳлашади. Лекин бу — футболчилар ва мураббийларга қийин вазият. Аммо серияга хам тайёрмиз».
Матбуот анжуманида жиззахликлар посбони Милан Митрович ҳам бўлажак баҳс ҳақида фикр билдирди.
«Ҳаммага хайрли кун. Беллашув бир ўйиндан иборат бўлганлиги учун жуда қийин кечади. Эртага соат 15:30да ўйнаймиз. Иссиқ ҳаво, лекин ўйинга тайёрмиз».
«Хўжанд» — «Сўғдиёна» баҳси 17 август куни 15:30да бошланади.