«Шу ҳафтада учрашиб, ҳал қиламиз». «Спартак» бош директори Остон Ўрунов билан шартнома бекор қилинишини маълум қилди
Сешанба, 16 Август
3838
Фото: Спартак

«Спартак» клуби бош директори Евгений Мележиков жамоанинг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Остон Ўрунов билан амалдаги келишув бекор қилинишини тасдиқлади.

– Остон Ўрунов масаласида ишлар қандай кетмоқда? У билан келишув бекор қилинадими?
– Ушбу ҳафтада уни таклиф қилганман, гаплашиб оламиз. Ўйлайманки, келишув бекор қилинади. Ҳозирда у жамоамизнинг ёшлар таркиби билан машғулотларда иштирок этмоқда, - дейди «Спартак» бош директори.

Аввалроқ, ўзбекистонлик 21 ёшли хавбек Москва клуби билан келишувни бекор қилиш учун 2 миллион евро сўраётгани ҳақида хабар қилинган эди. Бу Ўруновнинг 2025 йилга қадар шартномаси бўйича олиши лозим бўлган маошига тенг маблағдир. Футболчининг ойлик маоши 50 минг евро экани айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўруновга Россиянинг «Химки» ва «Торпедо» клублари қизиқиш билдирган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар