«Хўжанд» бош мураббийи: «Сўғдиёна»га қарши қандай ўйнашни биламиз. Эртага энг катта устунлигмиз – мухлислар бўлишади»
Сешанба, 16 Август
2897

ОФК кубоги плей-офф баҳси доирасидаги «Хўжанд» - «Сўғдиёна» ўйинидан аввал ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистон клуби бош мураббийи Рустам Хўжаев фикрлари билан ўртоқлашди.

«Рақиб жамоа ҳақида яхши тасаввурга эгамиз, уларни ўргандик. Аммо ҳозирда кўпроқ ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаяпмиз. Фикримча, жамоамиз эртанги баҳсга пухта тайёргарлик кўрди ва биз баҳсга тайёрмиз, дея оламиз. Умид қиламанки, ўйинда мухлисларни хурсанд қила оламиз.

«Сўғдиёна» ОФК кубогида биз қарши ўйнаган гуруҳ босқичдаги рақибларимиздан ҳар томонлама кучли. Рақибнинг кучли ёки кучсиз жиҳатлари ҳақида бу ерда гапиришим тўғри бўлмайди. Буни футболчиларимизга тушунтирганим маъқул. «Сўғдиёна»га қарши қандай ўйнашни биламиз.

Эртага мухлисларимиз учун ўйнаймиз ва уларнинг қўллаб-қувватлашларига умид қиламиз. Мухлисларимиз – 12-ўйинчимиздир. Эртага улар бизнинг энг катта устунлигимиз бўлишади», - дея «Хўжанд» клуби бош мураббийи сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс 17 август, соат 15:30да Хўжанддаги «Мустақилликнинг 20 йиллиги» стадионида ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар