Ди Мария жароҳат сабабли сафдан чиқди. У «Сампдория» ва «Рома»га қарши ўйнамайди
Сешанба, 16 Август
1783
Фото: Getty Images

«Ювентус» яримҳимоячиси Анхель Ди Мария жароҳати сабабли илк турдаёқ сафдан чиқди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, аргентиналик футболчи А Серия 1-тури доирасидаги «Сассуоло»га (3:0) қарши ўйинда олган жароҳати сабабли жамоанинг машғулотларида иштирок этмаяпти.

«Анхель тиббий кўрикдан ўтгач, чап оёқ сон мушаклари шикастлангани маълум бўлди. Ди Мария 10 кундан кейин қайтадан тиббий кўрик ўтказилади», - дейилади клуб хабарида.

Шу тариқа, Ди Мария Турин клубининг камида икки учрашувини ўтказиб юбориши ойдинлашди. У 22 август куни «Сампдория» ва 27 август куни «Рома»га қарши баҳсда «Юве»га ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Ди Мария дастлабки турда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган эди. 

Аввалроқ, туринликларнинг яна бир янги аъзоси Поль Погба ҳам жароҳат сабабли сафдан чиққан эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар