Ўзбекистон кубоги чоракфиналига 25 август куни қуръа ташланади. Нимчоракфинал ўйинлари вақти маълум
Душанба, 15 Август
1253
Фото: Tribuna.uz

21-25 август кунлари Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал беллашувлари бўлиб ўтади. Чоракфинал учрашувлари эса 2-3 сентябрь кунларида ўтиши режалаштирилган.

Чоракфинал жуфтликлари масаласига 25 август куни ойдинлик киритилади. Шу куни соат 19:00да кубок доирасидаги ОКМК — “Металлург” ўйини бўлиб ўтади. “Спорт” телеканали билан келишув асосида мазкур беллашувнинг танаффуси вақтида чоракфиналга қуръа ташланади ва у жонли эфирга узатилади. 

2-3 сентябрь кунги беллашувлар 17:00 ҳамда 20:00 да старт олиши белгиланган. Жуфтликлар шакллангач, қайси ўйин қайси вақтда ва кунда бўлиб ўтишига ойдинлик киртилади.   

Маълумот учун, Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви 30 октябрь куни Бухорода бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар