«Ювентус» жамоани тарк этиши мумкин бўлган Кен ўрнига Арнаутович номзодини кўриб чиқмоқда
Душанба, 15 Август
1032
Фото: Getty Images

«Ювентус» ҳамон «Болонья» ҳужумчиси Марко Арнаутовичга қизиқиш билдирмоқда.

Турин клуби агар Мойзе Кен кетса, 33 ёшли австрияликни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади, дея хабар беради журналист Николо Скира.

«Ювентус» спорт директори Федерико Керубини ўтган ҳафта Арнаутовичнинг агентлари билан музокара ўтказди.

Ҳужумчининг «Болонья» билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган. У ўтган мавсумда А Серияда 33та баҳсда 14та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар